Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ молия вазирлигининг санкциялар қўлланишига сабаб бўлувчи «Магнитский рўйхати»га киритилган. У билан бирга Россиянинг яна тўрт нафар фуқароси ушбу рўйхатга киритилган, деб ёзади Кун нашри.
Америка молия вазирлиги сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, Қодировдан ташқари «Магнитский рўйхати»га Аюб Катаев, Юлия Майорова, Андрей Павлов в Алексей Шешеня киритилган.
Чеченистонга 2007 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган ва Россия президенти Владимир Путиннинг ишончли вакили ҳисобланувчи Рамзон Қодировнинг «Магнитский рўйхати»га киритилиш сабабига ойдинлик киритилмаган.
Магнитский акти АҚШда 2012 йилнинг декабрида қабул қилинган. У Конгресс томонидан инсон ҳуқуқларини бузиш ва коррупцияга алоқадор россияликларга нисбатан санкция жорий этилишини назарда тутади.
Акт Вашингтондагилар томонидан Hermitage Capital фонди юристи Сергей Магнитскийнинг тергов изоляторида ўлимига сабабчи ва инсон ҳуқуқларини поймол қилишга алоқадор, деб ҳисобланувчи россиялик амалдорларнинг визаларига рад жавоби бериш, шунингдек, молиявий санкциялар қўллашни назарда тутади.
Сергей Магнитский ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан «қийноқли» деб аталган шароитларда 2009 йилда вафот этган. Юристнинг Hermitage Capital фондидаги ҳамкасбларининг айтишича, Магнитский Россия бюджетидан миллиардлаб рубль ўмарилганини исботловчи, ИИВ ходимлари ва солиқ инспекциясидагилар билан боғлиқ йирик миқдордаги фирибгарликни очганлиги учун жазо сифатида унга жиноий иш қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди