21:05 / 22.12.2017
5 421

Ник Вуйчич учинчи бор ота бўлди: Энди унинг миттигина эгизак қизалоқлари бор...

Ник Вуйчич учинчи бор ота бўлди: Энди унинг миттигина эгизак қизалоқлари бор...
Австралиялик машҳур нотиқ Ник Вуйчич ва унинг рафиқаси Канье учинчи бор ота-оналик бахтига эришдилар. Бу сафар Яратган Никни бири биридан ёқимтой икки қиз фарзанд билан сийлади.

Мазкур хушхабар Вуйчичнинг Facebook ижтимоий тармоғи саҳифаси орқали эълон қилинган.

Қизалоқлар 20 декабрь куни дунёга келдилар ва уларга Ольвия ҳамда Элли исмлари берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ник Вуйчичнинг эгизаклардан ташқари икки ўғил фарзанди бор.

Ник ўз хабари остига айни пайтда рафиқаси ва қизалоқларнинг аҳволи яхши эканлигини ҳам қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ник Вуйчич учинчи бор ота бўлди: Энди унинг миттигина эгизак қизалоқлари бор...