
Франциянинг Корди шаҳри усталари бетакрор тўр безаклар яратишлари билан машҳур. Айнан улар Гиннес рекордлари китобига киритилган ажойиб келинлик либосини яратишга муваффақ бўлдилар.
Кўйлак устида икки ой давомида 15 нафар инсон иш олиб борди ва улар тўр бўлакларини бир-бирига улаб чиқдилар. Натижада эса кўйлак этаги (шлейфи) 8095,40 метр узунликка етди. Гиннес рекордлари китоби вакили ўлчаш жараёнларини диққат билан кузатиб турди ва рекорд қайб этилганини маълум қилди.

Либос ҳар йили ўтказиб келинувчи турли нотижорат ҳайрия ташкилотлари учун маблағ йиғиладиган тадбир доирасида омма эътиборига тақдим этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар