12:29 / 23.12.2017
8 117

Ҳиндистонлик келин-куёв тўй меҳмонларидан ўзлари учун совға эмас, ногирон болалар учун керакли буюмлар олиб келишларини илтимос қилишди

Ҳиндистонлик келин-куёв тўй меҳмонларидан ўзлари учун совға эмас, ногирон болалар учун керакли буюмлар олиб келишларини илтимос қилишди
Ҳар бир жуфтлик ўз тўйининг бутун умрга ёдда қоларли бўлишини орзу қилади.

Ҳиндистонлик Палома Дутта ва унинг суйган ёри Вед ўз никоҳ тўйларини ўзгача тарзда ўтказишга қарор қилдилар. Улар истиқомат қилувчи Гухавати манзили аҳолиси ногирон болаларни ҳамиша қўллаб-қувватлайдилар ва ҳар қачон улар учун ёрдамга шай туришади.

Бироқ, жуфтликнинг молиявий ҳолати катта ҳайрия қилиш имконини бермайди, шу сабабли улар болалар учун маблағ йиғишнинг ажойиб усулини ўйлаб топишди.

Келин-куёв тўй меҳмонларидан фақатгина яхши дуолар ва агар истасалар ногирон болаларга кўмак берувчи маҳаллий ташкилот ҳисобига ўтказилувчи маблағ ёки совға олиб келишларини сўрадилар.

Олийҳиммат жуфтлик ва уларнинг саҳий яқинлари сабаб болажонлар янги кийим-кечаклар, дори-дармон, ўйинчоқ ва бошқа турдаги зарурий буюмларга эга бўлишди. Бироқ Палома ва Вед ўз ишини “денгиздан томчи” дея атаб, бундан кўпроқ ёрдам бера олмасликларидан афсусда эканликларини ҳам маълум қилишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик келин-куёв тўй меҳмонларидан ўзлари учун совға эмас, ногирон болалар учун керакли буюмлар олиб келишларини илтимос қилишди