
Олимлар АҚШда 1951-1973 йиллар давомида ўтказилган ядровий синовлар натижасида ҳалок бўлганлар сонини аниқлашди ва ушбу кўрсаткич 695 мингга етди. Аризона университети олимларининг таъкидлашларича, атмосфера, тупроқ ва сувга тушган радиоактив зарралар кейинчалик озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидан ҳам топилган.
Хабарда айтилишича, АҚШдаги энг оммабоп озиқ-овқат маҳсулотларидан бири бўлмиш сут ҳам радиацион заҳарланишга дучор бўлган. Тадқиқотчилар ҳалокат ҳудуди – бутун мамлакат эканлигини қайд этдилар.
АҚШда ўтказилган ядровий синовлардан олинган зарар шу шунгача ҳисоблаб чиқилмаган. Бироқ онколог ва атроф-муҳит ҳимоячилари ер, ҳаво ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушган радиоактив зарралар миллионлаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлганини таъкидладилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг