16:22 / 26.12.2017
5 138

Ҳиндистонлик олигарх 251 нафар жуфтликнинг тўйини ўтказиб берди

Ҳиндистонлик олигарх 251 нафар жуфтликнинг тўйини ўтказиб берди
Ҳиндистонда пастки касталарга мансуб кўплаб аёлларнинг сепи ва мероси бўлмагани учун турмушга чиқишлари жуда қийин. Олмос мультимиллионери Махеш Савани эса ҳар йили етим ҳинд қизларга кўмак қўлини чўзиб, тўйларини қилади. Бу йил ҳам олигарх 251 та жуфтлик тўйини ажойиб тарзда ўтказиб берди.

Ҳиндистонда бировнинг қизини турмуш бериш одати каньядаан деб аталади. Махеш эса ҳинд урф-одатларини жуда ҳурмат қилади, қўли калта инсонларга ёрдам кўрсатади. Ўғил болаларни мактабларга бепул ўқитиб, қизларнинг тўйини қилиб беради. Навбатдаги оммавий тўй Гужаратнинг Сурат шаҳрида бўлиб ўтди.

Хабарда айтилишича, Махеш Саванининг олмос империясига ҳам айнан шу ерда асос солинган.

“Мен ҳар бир турмушга берилаётган 251 нафар келинчак учун уларнинг оталари каби маъсулиятни ўз бўйнимга оламан. 2017 йилда менинг дўстим ва кўчмас мулк бўйича бизнес ҳамкорим Санжай Мовалия ҳам бизга ёрдам беряпти” дейди Савани.

251 нафар келинчаклар орасида 5 та мусулмон, иккита насроний қизлар ва ҳатто инсон иммунитет танқислиги вирусига чалинган келинлар ҳам бор.

Шу кунга қадар Махеш Савани 2000дан ортиқ қизларнинг тўйини ўтказиб берган. 2016 йилда эса ҳар бир қизга олигарх томонидан янги ҳаёт бошлаш учун 8000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ҳам берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик олигарх 251 нафар жуфтликнинг тўйини ўтказиб берди