08:20 / 28.12.2017
5 728

Хитойлик қотил 12 йил давомида ҳеч ким билан гаплашмай ҳақиқатан овозини йўқотди

Хитойлик қотил 12 йил давомида ҳеч ким билан гаплашмай ҳақиқатан овозини йўқотди
Цзен исмли хитойлик қотил 2015 йилда ўз божасини ўлдиришда айбланган эди. 500 юандан келиб чиққан жанжал сабаб эркак узоқ қариндошига пичоқ билан ташланган. Шундан кейин ўзга шаҳарга қочган ва ўзини Ван Гуе исми билан аташни бошлаган.

Хабарда айтилишича, эркак кўчаларда тиланчилик қилиб умр кечирган, кейинроқ Анхуэй провинциясидаги кичик қишлоқлардан бирига кўчиб ўтган. Шу тариқа қурувчи сифатида ишга жойлашиб, уйланган ва фарзанд кўрган. Аммо ўтган йиллар давомида атрофдагилар, ҳаттоки ўз яқинлари билан ҳам бир оғиз гаплашмаган, ўзини бошқаларга соқов қилиб кўрсатган.

Полиция ходимлари томонидан уйлар бўйлаб ўтказилган рейдда Цзен ҳам қўлга олинди. Бироқ кўрсатма бериш чоғида ўзи гапира олмай, сўзларини қоғозга тушириб берди. Тиббий экспертиза эркакнинг овоз пайчалари ишдан чиққани ҳақида ҳулоса қилган. Узоқ муддат давомида гапирмай юрган эркак бора-бора овозидан айрилгани маълум бўлди.
Қотил қанчалар кам гапирсам, шунчалар кам аҳмоқлик қилиб, ортиқча сўз айтиб қўйишим эҳтимоли йўқолади дея ўйлаган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда қотиллик учун кўп ҳолларда қатл қилиш жазоси қўлланилади. Ҳукумат томонидан йил давомида нечта қотил ўлдирилгани аниқ айтилмаса ҳам, қонунни ҳимоя қилиш ташкилотлари уларнинг сони мингдан ортиқлигини ошкор қилишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик қотил 12 йил давомида ҳеч ким билан гаплашмай ҳақиқатан овозини йўқотди