
Рамзан Қодировнинг Instagram ва facebook даги саҳифалари ёпиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Чеченистон раҳбари энди бошқа ижтимоий тармоқ “Mylistory”га ўтганини эълон қилди.
Рамзан Қодировнинг саҳифалари 23 декабрь куни кечқурун блокланган эди . Бир неча кун аввал эса у АҚШнинг магнит рўйхатига тушган. Шундан сўнг Чеченистон раҳбари АҚШга видеомурожаат йўллаган. Натижада эса АҚШ бу видеомурожаатга жавобан Рамзан Қодировнинг instagram ва facebook даги аккаунтларини ўчириб юборди. Қодировнинг ўзи эса ушбу вазиятга ҳукуматнинг буйруғи билан уюштирилган “аблаҳона киберҳужум” дея баҳо берди. Бу ҳақида meduсa хабар бермоқда
Маълумотларга кўра, янги дастур Instagramнинг эски версиясининг айни нусхасидир. Қодировнинг сўзларига кўра ижтимоий тармоқ «Чеченистонда синов босқичида турибди ва чет мамлакатларникидан кам эмас.
«Энди барча муҳим янгиликларни фото ва видеолари билан ушбу дастурга жойлаб бораман», — дея маълум қилган Чеченистон раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг