08:55 / 30.12.2017
10 506

Дўконга ҳарид учун келган калифорниялик ҳомиладор аёл шу ернинг ўзида фарзандини дунёга келтирди

Дўконга ҳарид учун келган калифорниялик ҳомиладор аёл шу ернинг ўзида фарзандини дунёга келтирди
Калифорниялик ҳомиладор аёл озиқ-овқат дўконига ташриф буюрган пайти она бўлиш бахтига эришди. Бу ҳақида дўкон бекасининг ижтимоий тармоқларга берган маълумотларига асосланган ҳолда “Life.ru” нашри хабар бермоқда.

Маркет соҳибаси Иссамар Сепульведанинг ёзишича, туғруқ жараёнини унинг ўзи ва ҳайратдан шошиб қолган ошпаз ҳамда қассоб қабул қилиб олишган. Уларнинг барчалари бу ҳолатни ҳақиқий янги йил мўъжизаси дея аташмоқда.

“Бизнинг кассачимиз 911 рақамига қўнғироқ қилди, қассоб болани қўлида ушлаб турганда ошпаз киндикни кесиш учун қайчи излади” дейди Сепульведа.

Унинг айтилишича, дўкон ходимлари чақалоқнинг териси сиёҳранг тусда эканлигини кўриб, асабийлаша бошлаганлар.

Қутқарув хизмати эса боланинг бундай кўринишига сабаб унинг совқотиб қолганлиши ва уни зудлик билан иситиш кераклигини тушунтириб берган. Шундан сўнг дўкон соҳибаси болани ёпинчиққа ўраб, исита бошлаган.

Яхшилик “элчи”ларининг ушбу қаҳрамонлиги шу билан ўз якунига етмади: дўкон раҳбари Иссамар Сепульведа туғилган чақалоқнинг онаси уни етарли шароитлар билан таъминлай олмаслиги сабаб болакай учун ижтимоий тармоқларда керакли буюмлар йиғишга йўналтирилган кампанияни бошлаб юборди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дўконга ҳарид учун келган калифорниялик ҳомиладор аёл шу ернинг ўзида фарзандини дунёга келтирди