
Ижтимоий тармоқлардан фаол тарзда фойдаланиш ноҳақ ва адолатсиз ОАВ билан курашишнинг ўзига ҳос усулидир. Ушбу изоҳ АҚШ президенти Дональд Трампнинг ижтимоий тармоқларда ўта фаол эканлигига нисбатан ўз томонидан берилди. Президент бу ҳақида у твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилган.
“Мен ижтимоий тармоқлардан менга ёққани учун эмас, бу эндиликда “фейк-нью-медиа” дея аталаётган адолатсиз ва ноҳақ ОАВ билан курашишнинг ягона йўли бўлгани учун фойдаланаман. Қалбаки ва мавжуд бўлмаган манбалар ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ кўлланиляпти. Кўплаб ҳикоя ва ҳисоботлар эса – тоза фантастика!” деб ёзади Трамп.
Аввалроқ АҚШ президенти ижтимоий тармоқлар ҳақиқатни аҳолига етказишдаги ягона ишончли восита эканлиги ҳақида ўз фикрини билдирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар