31 декабр куни Жалолободда террор ҳаракати содир этилди

31 декабр куни Жалолободда террор ҳаракати содир этилди
Афғонистоннинг Нангархар вилоятига қарашли Жалолобод шаҳрида 31 декабр куни ўлимга маҳкум жангари белига маҳкамланган портловчи қурилмани ишга туширган.

Бу террор ҳаракати маҳаллий ҳокимият вакилларининг бирини дафн этиш маросимида, қабристонда амалга оширилди. Оқибатда 20 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб фуқаролар турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.

Расмий маълумотларга кўра, 28 декабр куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида ҳам иккита террор ҳаракати содир этилган ва 40 киши ҳалок бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар