08:57 / 02.01.2018
6 240

Хитойда 18 минг $ лик узукни топиш учун 13 тонна аҳлатни кўздан кечириб чиқишди

Хитойда 18 минг $ лик узукни топиш учун 13 тонна аҳлатни кўздан кечириб чиқишди
Ся исмли хитойлик қиз тасодифан ўзининг 18 минг $ лик узугини аҳлат ўрасига тушириб юборди. Янчжоудаги қайта ишлаш маркази ходимлари эса бу ердаги 13 тонна аҳлатни бирма-бир кўздан кечириб, изланган узукни топишга муваффақ бўлдилар.

Хабарда айтилишича, узук унинг бармоғидан сирғалиб тушиб кетган ва аввалига тақинчоқни аҳлат уюмлари орасидан бир ўзи изламоқчи бўлган. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмагач, утилизация марказига йўл олди ва ходимлардан ёрдам сўради.

Эртаси куни эрталаб марказ ходимлари аҳлатларни кўздан кечира бошладилар. Икки соатдан кейин эса Ян Цзэнлонг исмли ишчи чиқиндилар орасида товланаётган тақинчоқни топишга эришди ва узук зудлик билан ўз соҳибасига етказиб берилди.

“Улар бу ҳақида менга айтишганида, аввалига ишона олмадим, аммо кейин у ҳақиқатан ҳам менинг узугим эканлигига амин бўлдим. У 100 минг юань турса-да, ишчилар жонбозлиги янада қимматлироқлир” дейди Ся.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 18 минг $ лик узукни топиш учун 13 тонна аҳлатни кўздан кечириб чиқишди