
Афғонистон қуролли кучлари ўтказган ер усти ва ҳаво операциялари давомида мамлакат шарқида ИШИД террорчи гуруҳининг 65 жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 18 киши яраланди.
Нангархар вилояти раҳбари Атоулло Ҳожиёнийнинг расмий вакили Хаска Мино туманида бир тинч фуқаро ҳалок бўлганини, 13 киши яраланганини билдирди.
31 декабрь куни минтақада теракт уюштирилган, бунинг оқибатида 15 киши ҳалок бўлган эди. Шундан буён минтақада операция давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар