10:38 / 04.01.2018
8 976

Уфологлар: "Осмон-у фалакдан тез-тез пастга тушиб турадиган ўзга сайёраликлар аслида ёвуз руҳлар..."

Уфологлар: "Осмон-у фалакдан тез-тез пастга тушиб турадиган ўзга сайёраликлар аслида ёвуз руҳлар..."
Шу ҳақда уфолог Борис Бакуменко навбатдаги семинарлардан бирида алоҳида таъкидлаб ўтди.
— Бу сурат челябинсклик Н исмли аёлга тегишли, — деди у. — Суратда олис сайёралардан ташриф буюрганларнинг танаси, ички аъзолари тасвирланган. Аммо шуни айтиб ўтишим жоизки, Н исмли бу аёл илгари ҳеч қачон сурат чизиш билан шуғулланмаган. Фикри ожизимча, унинг миясига кимлардир ўзга сайёраликлар суратларини хуфиёна тарзда жойлаш билан шуғулланади. Врачлар эса уни текшириб кўриб руҳий жиҳатдан соғломлигини баён қилишди…

Уфологлар бу суратда аслида иблис ёки ёвуз руҳга ўхшаш инсониятга нотаниш зот тасвирланганини айтишди. Хуллас, нима бўлмасин, булар яқин ўтмишда ўз исботини топган.
Масалан, ҳикоя қилишларича, 1973 йил 25 октябрда ғарбий Пенсильваниядаги Гринсбург деган жойда фермер Стивен Пуласки икки нафар ўсмир ўғиллари билан ғаройиб манзаранинг гувоҳи бўлган. Улар осмону фалакдан жуда ёрқин қизил шар тушиб келаётганига гувоҳ бўлишди.

Фермер қизиқсиниб ўғиллари билан ўша ёққа йўл олди. Объектга яқин келишганда, машина чироқлари ўз-ўзидан хира тортиб қолди. Шар эса энди ўзидан қизил эмас, оппоқ нур таратиб пастга тушиб келди. Шарнинг диаметри тахминан 100 футга тенг бўлиб, ўзидан худди ўт ўрадиган машина каби товуш чиқарарди.

Бир маҳал болаларнинг бири қичқириб юборди. Маълум бўлдики, шар айнан у тарафга қараб келарди. Фермер жонҳолатда винтовкасига ёпишди. Аммо ўқ узишга улгурмади. Шар ўзидан жуда кучли нурни улар томон йўллади-ю, кўз ўнгиларида иккита ажабтовур жонзот ҳозир бўлди. Уларнинг бўйи жуда баланд бўлиб, нақ 7-8 фут келарди. Фермерда булар гуманоидлар, яъни, ўзга сайёраликлар эканига заррача шубҳа қолмади.

Гуманоидлар анча юқорида турган бўлсалар-да, қўллари ергача бемалол ета олаётганди. Уларнинг кўзи яшил-сариқ, танасини эса узун, кулранг юнг қоплаганди. Гуманоидлар фермер ва унинг ўғилларига яқинлашгач, улардан куяётган чарм ҳиди анқий бошлади. Чақирилмаган меҳмонлар ўзидан худди чақалоқ йиғисига ўхшаш товуш чиқаришарди. Ҳойнаҳой, улар шу товуш орқали бир-бири билан тиллашарди.

Фермер тоқати тоқ бўлиб винтовкадан гуманоидларнинг бирини мўлжалга олган ҳолда ўқ узди. Шу заҳоти гуманоид ўнг қўлини юқорига кўтарди-ю, кўз очиб юмгунча шар ғойиб бўлди. Ундан оппоқ доғ қолди холос. Гуманоидлар эса шундан кейин ҳам бирпас туриб қолди. Кейинчалик иккаласи ҳам юқорига ўрлади ва ғойиб бўлди. Винтовкадан отилган ўқ уларга зиён етказмаган бўлса-да, одамлар ўзга сайёраликларга нисбатан агрессив муносабатда эканини англашди чоғи. Шу сабабли ерликлар билан тиллашишни хоҳлашмади.

Ажабланарлиси бунда ҳам эмасди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, фермер гўё ақлдан озган каби уёқдан буёққа чопиб, худди ваҳший ҳайвон каби ириллашга тушди. Шу аснода нималардир дерди-ю, одам боласига айтганлари умуман тушунарсиз эди. Салдан кейин дафъатан ерга қулади ва жим бўлди.

Ўзига келгач, Пуласки унга Азроил яқин келганини, ҳадеб унинг исмини айтиб бақирганини гапириб берди…
Бу воқеадан кейин ҳам кўпчилик шу тахлит манзараларга дуч келди. Барчаларининг ҳикояларини бир ерга жамлаган уфологлар якуний фикрни баён этишди.

Ҳа, одамлар кўзига кўриниб, уларни мувозанатдан чиқараётган, қўрқишга, ҳаяжонланишга мажбур этаётганлар аслида ўзга сайёраликлар эмас, балки, ёвуз руҳлардир. Руҳлар шу йўл билан ўзларини тирик эканида даҳшатли ўлимга маҳкум этган кимсалар ўчини бошқалардан олишни ихтиёр қилган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уфологлар: "Осмон-у фалакдан тез-тез пастга тушиб турадиган ўзга сайёраликлар аслида ёвуз руҳлар..."