09:00 / 06.01.2018
7 561

Табиат мўъжизаси: Кучли аёз Ниагара шаршарасини эртакнамо кўринишга келтирди

Табиат мўъжизаси: Кучли аёз Ниагара шаршарасини эртакнамо кўринишга келтирди
Америка Қўшма Штатлари ҳудудида жойлашган Ниагара шаршараси гўзаллиги ва улуғворлиги билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этиши ҳеч ким учун сир эмас. Сайёҳлар орасида уни томоша қилиш учун айни қиш фаслида бориш керак дея ҳисоблайдиганлари ҳам оз эмас.

Маълум қилинишича, шаршара атрофи қиш фаслининг аёзли кунларида ҳақиқий эртакнамо кўринишга киради.

Гарчи совуқ об-ҳаво ҳарорати киши кайфиятига ўз таъсирини ўтказмай қолмаса ҳам, табиатнинг гўзаллигини ушбу дақиқаларда ҳам кўрсатиб бера олувчи мўъжизалар етарлича.

Айни кунларда шаршаранинг аксарият соҳалари совуқдан музлаб қолган, бу эса ўз навбатида катта муз ҳосилаларини пайдо қилган. Бир қарашда жуда ҳавфли кўринаётган ушбу музликлар мазкур жойга ташриф буюраётган сайёҳлар томонидан эртакнамо Нарния мамлакати манзараларига қиёсланмоқда.

Ниагара шаршарасини бир бор кўрмаган инсон ҳам мазкур суратларни томоша қила туриб, ҳақиқий аё ҳароратини ҳис қила олишига ажабланмаса бўлади. Нима дедингиз?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Табиат мўъжизаси: Кучли аёз Ниагара шаршарасини эртакнамо кўринишга келтирди