
Трамп томонидан 9 январь куни сотувга чиқиши кутилаётган журналист Майкл Вулф қаламига мансуб “Аланга ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида” китобидаги маълумотларнинг ёлғон эканлиги айтилди. Бу ҳақида АҚШ президенти ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилиб, журналистни ёлғончи деб атаган.
“Мен ёлғон китоб муаллифининг Оқ уйга киришини ман этганман (аслида уни бир неча бор рад этгандим). Мен ҳеч қачон ҳеч ким билан ёлғонлар, хато ва мавжуд бўлмаган манбаларга тўлиб-тошган китоб ҳақида суҳбатлашмаганман” деб ёзади Трамп.
Вулфнинг ўзи эса китоб ҳақида гапира туриб, Трампнинг атрофидаги яқинлари унинг президентлик лавозимида кўп вақт қолишига ишонмасликларини қайд этган.
Хабарда айтилишича, ушбу китоб АҚШ президенти собиқ маслаҳатчиси Стивен Бэннон ҳотиралари асосида ёзилган бўлиб, унда Трамп оиласи ва Оқ уйга беркинган кўплаб сирлар ҳақида маълумотлар келтирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар