АҚШнинг Питтсбург шаҳрида содир бўлган отишма чоғида оғир жароҳат олган россиялик фуқаронинг беваси унинг тана аъзоларини ҳаёт билан курашаётган бошқа инсонларга беришга қарор қилди.
“Мен турмуш ўртоғим, ҳатто хозир, вафот этганидан кейин ҳам инсонларга ёрдам бераётганидан ғурурланаман” дейди аёл.
35 ёшли Антон Кемаев АҚШнинг Питтсбург шаҳрида дўсти билан машинада кетаётган пайтда ташқаридан унинг бош соҳасига ўқ келиб теккан ва дарҳол шифохонага етказилган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бу ерга унинг рафиқаси Ольга етиб келган.
Шифокорлар томонидан барча керакли чоралар қўлланилганига қарамай, эркак вафот этди, рафиқаси эса унинг тана аъзоларини 4 нафар инсонга донор сифатида беришга қарор қилди.
“У АҚШга келиб, бу ерни кўришни орзу қиларди. Антон Чикаго ва АҚШ пойтахти Вашингтонни кўрди, Аляска ва Лас-Вегасга боришни режалаштирганди” дейди марҳумнинг дўсти Владимир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда