09:42 / 07.01.2018
8 767

Кекса аёл касалхонада 5 соат давомида шифoкорлар ёрдамини кутиб вафот этди

Кекса аёл касалхонада 5 соат давомида шифoкорлар ёрдамини кутиб вафот этди
Санкт-Петербург шифохоналарининг бирида 5 соат давомида шифокорлар кўмагини кутган аёл оламдан кўз юмди. Аёлнинг набираси унинг кўкрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилгани ҳақида айтган.

“Мени бувимда инсульт олди ҳолати бўлаётганлигини сезиб, тез тиббий ёрдам хизматини чақирдим. Биз биргаликда Авангард касалхонасига бордик. 3 соатча чамаси қабул бўлимида ўтирдик, кейин уни реанимацияга эмас, неврология бўлимига юборишди” дейди набира.

Йигитнинг сўзларига қараганда, аёлнинг аҳволи кундуз пайти ёмонлаша бошлаган. У 5 соат давомида касалхонада ёрдам кутиб ўтирган, аммо бирор шифокор келиб унга қарамаган, ҳар сафар мурожаат этилганида кутиши кераклигини такрорлашган.

14:00- 19:00 соат оралиғида аёл ёнига иккита ҳамиша келиб, унинг қон босимини ўлчашган ва валидол таблеткасидан беришган.

18:55 да набиранинг ташқарига чиқиши кераклиги айтилган, орадан кўп вақт ўтмай эса унга қўнғироқ қилиб, бувисининг вафот этгани хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кекса аёл касалхонада 5 соат давомида шифoкорлар ёрдамини кутиб вафот этди