12:25 / 08.01.2018
10 124

Олтин танга 750 минг долларга сотилди

Олтин танга 750 минг долларга сотилди
АҚШда “Бирлашган нумизматлар” анъанавий анжуманида “Сочлари ёйилган Стелла” номи билан маълум бўлган, 1879 йилда зарб қилинган олтин танга 750 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди деб ёзади Кун нашри.

“Бундай тангалар тажриба сифатида зарб қилинган. АҚШ ҳукумати бу тангаларни улар халқаро тўлов воситасига айланишини мўлжаллаб чиқарган. Бироқ кейин бу тангалар чиқарилиши тўхтатилган”, деб изоҳ берди Heritage Auction аукцион уйи мутахассиси Марк Боркард.


Таъкидланишича, дунёда бундай тангалардан бор-йўғи 20 тача қолган. Танга 6 грамм олтин, 0,3 грамм кумуш ва 0,7 грамм мисдан иборат.

Шунингдек, аукционда Филадельфия зарбхонаси томондан чиқарилган илк мис тангалардан бири 300 минг долларга сотилди. Бу танга 1793 йилда зарб қилинган. Танга бир цент қийматда бўлиб, унда сочлари ёйилган аёл тасвири ва “Озодлик. 1793” ёзуви бор.

Таъкидланишича, ушбу нумизматик аукцион орқали 24,9 млн доллар маблағ қўлга киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олтин танга 750 минг долларга сотилди