Яқинда патриарх Кирилл «Россия-1» телеканали мухбири Дмитрий Киселевга берган интервьюсида қиёмат қойим тушунчасига алоҳида тўхталиб ўтди.
— Қиёмат қойимни дунё олимлари ўз қаричи билан ўлчаган ҳолда турли муддатларга тайин этишмоқда, — деди у. — Аммо бу худонинг ғазабини келтиради. Негаки, одамзод қиёмат қойим айнан қай куни бўлишини билмайди. Мен дин пешвоси сифатида шуни айтаманки, қиёмат қойим қачонки ер юзида ёвузлик, шафқатсизлик, меҳрсизлик, оқибатсизлик ҳукм суриб, одамлар қалбини муҳаббат ва меҳр тарк этсагина содир бўлади. Ўшанда ер юзига турли офатлар ёғила бошлайди. Офатлар мен юқорида айтиб ўтган ёвузлик ҳукмдори ҳисобланади. Офатни эса Яратганнинг ўзи юборади. Чунки Яратган эгам бандалари бир-бирига нисбатан шафқатсиз, меҳр-оқибатсиз бўлиб қолишларига тоқат қила олмайди. Яратган яхшиликни, меҳрни, шафқатни, одоб-аҳлоқни, саховатни хуш кўради. Агар шу хислатлар бизни тарк этиб кетса, ёвузлик осонгина ер юзига ўз ҳукмини ўтказа бошлайди. Ёвузлик, офат ҳам худойимнинг биз ерликларга юборган жазоси эканини унутмайлик. Бир сўз билан айтганда, қиёмат қойим бу ер юзига худойим йўллайдиган турли кўринишдаги офатлардир. Шунинг учун қиёмат қойимдан ҳеч бир банда қочиб қутула олмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда