
АҚШда охирги 80 йил ичида учинчи бор кузатилаётган совуқ ҳаво ҳарорати Массачусетс штатидаги Атлантика океани қирғоқларини музлатиб қўйди. Ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири бўлмиш Райан Кенте ушбу камёб ҳолатни дрон ёрдамида Old Silver Beach пляжидан суратга олди ва омма эътиборига ҳавола қилди.
Хабарда айтилишича, ушбу ҳодиса Кейп-код яримороли қирғоқларида содир бўлган ва айни пайтда бу ердаги ўртача ҳаво ҳарорати - 0,5 даражада, ўртача минимум эса -4,3 даражани ташкил этмоқда.
АҚШда давом этаётган аёз кўплаб жониворлар ва ҳатто инсонларни ҳам ҳаётдан олиб кетяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар