Хитой мамлакат ҳудудида биткойн криптовалютасини майнинг қилиш билан шуғулланишни тақиқлашни режа қилмоқда. Бунинг асосий сабаби бу ерда "рақамли олтин"ни майнинг қилиб пул топиш истагида бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда. Натижада, электроэнергияга бўлган эҳтиёж кескин ошиб кетган. Қолаверса, ҳукумат майнинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган муқаррар иқтисодий хавф-хатардан хавотирда, деб ёзмоқда Terabayt нашри.
Ҳукумат доирасида ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳи провинция раҳбарларига маҳаллий компаниялар томонидан криптовалютанинг майнинг қилинишига қарши фаол курашиш юзасидан топшириқ берди. Бу тўғрида Financial Times ишончли манбага ҳамда бу тўғридаги махсус ҳужжатга таяниб хабар тарқатмоқда.
Бир муддат аввал Хитойда маҳаллий биткоин биржалари фаолияти ёпиб ташланган ва компанияларнинг криптовалюта учун пул тикиши тақиқланган эди.
Майнерлар янги биткоин ишлаб чиқариш учун мураккаб компьютер операцияларини амалга оширадилар. Бу жараёнда кўпроқ куч ҳисоблаш машиналарининг қувватига кетади. Мисол учун, Digiconomist нашрига кўра, шу кеча-кундузда биткоин валютасини майнинг қилиниши, яъни кўпайиши учун жаҳонда ишлаб чиқарилаётган йиллик 0,17% фоиз электр энергияси сарф қилинмоқда. Жаҳоннинг чорак фоиз биткоинлари айнан Хитойда ишлаб чиқарилади. Бу тўғрида майнинг қилиш билан шуғулланадиган Lightningasic компанияси бош директори маълум қилган.
Аксарият майнерлар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмай, марказдан олис ҳудудларда майнинг қилиш фермаларини ташкил қилишган.
Расмий Пекин мамлакатда технологиялар соҳасини роботлаштириш ва "сунъий ақл"ни ривожлантиришга диққат қаратган ва майнинг билан шуғулланишни муҳим технология деб ҳисобламайди. Шу боис, мамлакатдаги майнерларнинг тез орада бошқа давлатларга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Бунинг учун йирик дата-марказлар, электр энергияси ҳамда маблағ керак бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда