17:56 / 12.01.2018
6 538

Юракларни титратган сурат: Ўлим ёқасидаги қизалоқнинг бобоси аччиқ ҳақиқатдан кўз ёш тўкмоқда

Юракларни титратган сурат: Ўлим ёқасидаги қизалоқнинг  бобоси аччиқ ҳақиқатдан кўз ёш тўкмоқда
Суратдаги қизалоқ 1 ойгина аввал яқинлашиб келаётган байрам шодлигидан еру кўкка сиғмаётган эди...

Онкология – даҳшатли тушунча, айниқса у болаларга тегишли бўлса. Рождество байрамига бир неча кун қолганда қизалоққа ички шиш ташҳисини қўйишди. Бу саратон касаллигининг энг оғир ва давосиз шакли. Қизалоқнинг ота-онаси унинг ҳаёти учун бор кучлари билан курашган ҳолда ҳайрия фондлари ёрдамида пул йиғиб уни Мексикада даволатиш учун тайёргарлик кўра бошладилар. Оила керакли ҳужжатларни тайёрлар экан, Брайлиннинг аҳволи оғирлашиб борди.

Қизалоқнинг онаси болалар саратонининг қанчалар оғир дард эканлигини кўрсатиш мақсадида қизининг суратларини интернет тармоғи орқали эълон қилди. Қизчанинг ёнида бунинг бобоси Шон Питерсоннинг йиғлаб ўтирганини қўриш мумкин. Шон Питерсон ҳаракат нейронлари касаллиги туфайли гапира олмайди, аммо бу ерда ортиқча сўзларга ҳожат ҳам йўқ.

"Уларнинг иккиси мен билган инсонлар орасидаги энг кучлилари. Биз уларнинг барчамиздан ҳам кўпроқ яшашларига ишонар эдик... Ва албатта бебаҳомиз бўлмиш миттигина Брайлинн бизни биринчи бўлиб ташлаб кетишини тасаввур ҳам қилмагандик, – дейди қизнинг онаси Элли Паркер. Қизалоқнинг онаси суратларга қўшимча тарзда ҳаётининг икки қаҳрамони бўлмиш қизи ва отасидан айрилиши ҳақида тасаввур ҳам қила олмаётганини айтиб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юракларни титратган сурат: Ўлим ёқасидаги қизалоқнинг бобоси аччиқ ҳақиқатдан кўз ёш тўкмоқда