date
views 6 953

Alibaba «Бўйдоқлар куни»да 10 млрд долларлик маҳсулот сотишни режалаштирмоқда

Alibaba «Бўйдоқлар куни»да 10 млрд долларлик маҳсулот сотишни режалаштирмоқда

Хитойнинг интернет-савдо соҳасидаги йирик компанияси бўлган Alibaba мамлакатда 11 ноябрда нишонланадиган «Бўйдоқлар куни»да 10 миллиард доллардан зиёд миқдордаги маҳсулотларни сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг халқаро муносабатлар бўйича вице-президенти Жеймс Уилкинсон маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

«Биз учун 11 ноябрь — тарихий кун. ‘Бўйдоқлар куни’ мижозларга маҳсулотлар учун 90 фоизгача чегирма берамиз. 2014 йили шу куни 9,3 миллиард долларлик 270 миллионта маҳсулот сотганмиз. Бу йил эса сотув ҳажми 10 миллиарддан ошишини кутяпмиз», — дея таъкидлаган Уилкинсон.

Вице-президентнинг айтишича, айни пайтда Alibaba Group мазкур байрамга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Онлайн-савдога дунёнинг 30 мамлакатидан 6 миллион номдаги маҳсулотлар қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, «Бўйдоқлар куни» замонавий байрам бўлиб, Хитойда илк бор 2011 йилда нишонланган. Рақамлар сеҳрига ишонувчи хитойликлар фикрича, 11 рақами ёлғиз эркак ва аёлларни эслатар экан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Alibaba «Бўйдоқлар куни»да 10 млрд долларлик маҳсулот сотишни режалаштирмоқда