Улар қоп-қора рангда бўлиб, тўши сариққа мойил. Кўзлари мовий. Худди шу жиҳатларига асосланиб бу қушлар жаннат қушлари дея эътироф этилган бўлса ажаб эмас. Қора ранг товланиб, ёруғликнинг 99 фоизини ичга ютиши ҳар қандай одамнинг эътиборини тортади.
Эркаклари қора ранг товланишидан урғочилар эътиборини тортишда унумли фойдаланишади. Бу қушларни биринчилардан бўлиб Хорвард университети биолог олимлари аниқлашди ва ўрганишга киришишди.
Шубҳасиз, жаннат қушлари эркаклари урғочиларга нисбатан йирик, улар урғочилар эътиборига тушиш учун доимий тарзда рақобатлашишади. Эркак қуш урғочининг эътиборини тортиш учун жуда чиройли қора патларини бир нуқтага жамлаган ҳолда ўта гўзал рақсларни ҳам ижро қилади.
Бу қушларнинг патлари ҳеч қачон бошқа рангга кирмайди. Ваҳоланки, бошқа қушлар, масалан, қарғаларнинг патлари тўкилиш палласига яқин ўзга рангга кириш жараёнини бошдан кечиради. Жаннат қушлари худди шу жараёндан узоқ.
Олимларнинг айтишича, жаннат қушларини фақат узоқдан туриб томоша қилиш ва завқланиш мумкин. Яқин борилса, шу заҳоти ғойиб бўлишади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар