5 007
Россиялик фуқаро беморлар навбат кутиб ўтирган пайтда байрам уюштирган шифокорлар видеосини интернетга жойлаштирди
Рязань кардиодиспансеридан 19 декабрь куни олинган видеоролик интернет тармоғида пайдо бўлди. Видеода ҳеч бир хонада беморларнинг қабул қилинмаётгани маълум бўлади. Барча тиббиёт ходимлари бу пайтда мудира хонасида тузалган дастурхон устида жам бўлган эдилар.
Кадрга тушиб қолган арчадан билиш мумкинки, бу янги йил байрами тантанаси.
Видео муаллифи шифокорлар беморларга “бўлим мудираси мажлис ўтказаётгани” ҳақида айтиб, кутиб туришларини тайинлашгани ҳақида маълум қилган. Касалхона йўлагида эса беморларнинг навбатга тизилиб олганлари кўзга ташланади.
Видео ниҳоясида муаллиф сал аввал ҳамширалардан бири кириб кетган мудира хонаси эшигини таққилатмай кириб боради ва у ердаги шоҳона дастурхон устида ўтирган шифокорларни кўради.
Ушбу видеороликдан сўнг Рязань области соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохона мудирасига қаттиқ ҳайфсан берди, яна иккита ходим эса ишдан бўшатилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар