Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда АҚШ фуқаролари учун Қозоғистонга визасиз кириш эълон қилинганига “жавоб чораси” кутиб қолишини айтди.
“Қозоғистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб эълон қилди. Биз жавоб чораси бўлишини кутиб қоламиз. Шунингдек, давлатларимиз орасида илк бор авиаалоқа очилмоқда”, деб айтди Назарбоев Трамп билан учрашувда.
Назарбоев америкалик ҳамкасбини иқтисодий ютуқларга эришгани билан табриклади.
Нурсултон Назарбоев АҚШга 16 январда ташриф билан келди ва у ерда 18 январгача қолади. Назарбоев Трамп билан учрашувдан ташқари, БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади ва АҚШнинг расмий ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашади.
Қозоғистон 1 январдан БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилишга киришди. Қозоғистон илк бор Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлди ва илк бор унда раислик қилмоқда. Шу муносабат билан Назарбоев 18 январда Хавфсизлик кенгашида оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги мавзусига бағишланган брифингда нутқ сўзлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас