
Россиянинг Саратов вилоятида Краснокут туманида 64 ёшли фуқаро ўқотар қуролдан олган жароҳати туфайли вафот этган, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Кеча, 21 январь куни Дьяковка қишлоғида истиқомат қиладиган фуқаро Сергей Терехов, ўз уйидан 5 км узоқликдаги ов қилишга рухсат берилган майдонда ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2107 автомобили юкхонасидан иккита итини чиқариб юборади. Бу итлар қувлашиб ўйнашади ва шу вақтда бир ит оёғи билан ТОЗ-34 русумли милтиқнинг тепкисини босиб юборади.
Бу вақтда милтиқнинг қўндоғи ерга, стволи Сергей Тереховнинг қорнига қадалиб турган бўлади. Милтиқнинг отилиб кетиши натижасида Терехов қорин қисмидан жароҳатланади ва дарҳол шифохонага етказилади. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан у шифохонада вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар