12:02 / 24.01.2018
12 205

Дунёдаги энг бадавлат болалар рейтинги тузилди (фото)

Дунёдаги энг бадавлат болалар рейтинги тузилди (фото)
AdMe ёш бўлишига қарамай, кўп миллионли давлати билан мақтана оладиган болалар рўйхатини тузди. Уларнинг баъзилари бой оилада туғилиб, ота-онаси шарофати билан болалигидан ҳашамат ичида яшаган бўлса, бошқалари ўткир ақли, ўз кучи ва меҳнати билан бундай бойликка эришган.

Жейлин Бледсо (3,5 миллион доллар)

13 ёшида дастурлаш билан боғлиқ бизнесини бошлаб, 15 ёшида илк миллионини ишлаб топган.

Рикко Родригес (4 миллион доллар)

Камбағал оилада туғилган ёш актёр «Америкача оила» (Modern Family) сериали орқали танилган ва бойиган.

Эль Фэннинг (5 миллион доллар)

Ёш актриса илк ролини 2002 йилда ижро этган. 17 ёшига келиб, 5 миллион доллар ишлаб олган.

Жейден Смит (8 миллион доллар)

Дунёдаги энг муваффақиятли актйрорлардан бири — Уилл Смитнинг ўғли. Бойлигини машҳур ота-онаси, шунингдек, ўзининг актёрлик ва қўшиқчилик фаолияти ортидан орттирган.

Эбигейл Бреслин (12 миллион доллар)

Айни пайтда 21 ёшда бўлган актриса 2006 йилда «Кичкина Қуёш хоним» (Little Miss Sunshine) фильмида бош ролни ўйнаб, танилган.

Валентина Палома Пино (12 миллион доллар)

10 ёшли Валентина актриса Сальма Хайек ва дунёнинг 100 нафар энг бой одамларидан бири — бизнес-магнат Франсуа-Анри Пинонинг қизи.

Ник Д’Алайсио (30 миллион доллар)

Британиялик дастурчи ва интернет-тадбиркор. 15 ёшида Суммлй дастурини яратиб, кейинроқ уни Yahoo компаниясига 30 миллион долларга сотган.

Дэннилин Биркхед (59 миллион доллар)

11 ёшли Дэнни актёр Ларри Биркхед ва модель Анна Николь Биркхеднинг қизи. Онасининг ўлимидан кейин қизча унинг 59 миллион долларлик давлатини мерос қилиб олди.

Эгизаклар Вивьен ва Нокс (67 миллион доллар)

Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг эгизаклари.

Шаҳзода Жорж Александр Луи (3 миллиард доллар)

Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг 4 ёшли ўғли ва Буюк Британия тахтига тартиб бўйича учинчи даъвогар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг бадавлат болалар рейтинги тузилди (фото)