Тожикистонда 39 ёшли аёл ўз турмуш ўртоғининг қариндошларини заҳарлади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Маълумотларга қараганда, аёл нонга кимёвий модда қўшиш орқали эрининг қариндошларини камида 4 марта заҳарлашга уринган. Натижада эса 2 киши вафот этган, 38 киши кучли заҳарланган.
Хамирга заҳар солиш орқали қариндошлардан “ҳалос” бўлишни истаган аёл уйга эгалик қилиш учун ана шундай қабиҳ ишга қўл урганлиги аён бўлди. Махпора Ҳикматова жиноят ва қотилликка қўл уришда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Аёлнинг отаси қўйилган барча айбловлар туҳмат эканлигини таъкидлади. Махпора Ҳикматованинг 2 фарзанди ота-онаси қарамоғида бўлса, яна 2 нафари болалар уйида қолган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар