date

Олмотада совуқ уришидан жабр кўрган 14 киши шифохонага келтирилди

Олмотада совуқ уришидан жабр кўрган 14 киши шифохонага келтирилди
Ҳудуд Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра айнан шундай шикоят билан аҳоли вакиллари 24 марта мурожаат қилишган ва 14 нафар инсон касалхонага олиб келинган. Улар орасида 3 нафар ёш болалар ҳам бор.

Хабарда айтилишича, аёз шаҳарни ўз исканжасига олган. Бир неча кун аввал шаҳарда ҳаво ҳароратининг пасайиши билан боғлиқ довул хавфи эълон қилинган.

Айни пайтда Олмотада кечалари -20 -25, кундузи -18 -23 даража совуқ бўлмоқда. Айрим ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати -31 -36 гача тушиб кетган.

Об-ҳаво шароити туфайли мактабларда вақтинча машғулотлар тўхтатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмотада совуқ уришидан жабр кўрган 14 киши шифохонага келтирилди