23:39 / 29.01.2018
5 297

Volkswagen маймунлар устида шафқатсиз тажрибалар ўтказишда айбланди

Volkswagen маймунлар устида шафқатсиз тажрибалар ўтказишда айбланди
Volkswagen компанияси ҳайвонлар устида шафқатсиз тажрибалар ўтказишда айбланди. Компанияга қарши АҚШда берилган суд аризасига кўра, компания 2014 йилда герметик камерага 10 та маймун қамаб қўйилиб, уларга мультфильм қўйиб берилиб, дизелда ишловчи Volkswagen Beetle моделидан чиқаётган чиқинди газлар билан нафас олишга мажбур қилинган тажрибани молиялаштирган. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Тажриба Альбукеркедаги нафас йўллари касалликлари тадқиқот институтида транспортнинг атроф-муҳит ва саломатликка таъсирини ўрганиш бўйича Европа гуруҳи буюртмаси билан ўтказилган. Ушбу тажрибага маблағларни Volkswagenֹ’дан ташқари, Daimler ва BMW ҳам ажратган.

Синовлардан мақсад замонавий дизел двигателлар аввалги двигателлардан анча хавфсизроқ ва тозароқ эканини исботлаш бўлган. Бироқ тадқиқот ўтказувчи олимларга автомобилларда зарарли чиқиндилар миқдорини камайтирувчи махсус дастурий таъминот қўлланишини маълум қилишмаган.

Volkswagen’нинг энг йирик акциядори ҳисобланувчи Қуйи Саксония ҳукумати ушбу тажрибалар ҳақида маълумотларни тўлиқ ошкор қилишни ва келгусида бундай тадқиқотлар такрорланишига йўл қўймасликни талаб қилган.

Ўз навбатида Volkswagen раҳбарияти ушбу ҳолат юзасидан узр сўраган ва ўша вақтда танланган илмий усуллар хато бўлганини айтган. Daimler ва BMW компанияларида тадқиқотлар қонуний бўлгани ва етакчи илмий-тадқиқот инстутлари олимларидан иборат маслаҳат кенгаши томондан маъқуллангани айтилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Volkswagen маймунлар устида шафқатсиз тажрибалар ўтказишда айбланди