
Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида истиқомат қилувчи эркак 30 йилдан буён каллиграфия билан шуғуланади. У айнан мана шу санъат туридан фойдаланиб 100 ёшга тўлган онасини қувонтирмоқчи бўлди.

66 ёшли ўғил ўзи истагани каби улкан табрикномани ёзиш учун муносиб ўлчамдаги қоғоз топа олмади, топган энг катта қоғозлари ҳам унинг тасаввуридагидан кичикроқ бўлиб туюлаверди.
Хабарда айтилишича, чорасиз қолган эркак онасининг деразасидан кўриниб турадиган маҳаллий кўл устидаги музга ана шундай улкан табрик ёзишга киришди. Ноодатий усулда ёзилган табрикнома эса нақ 30 метр узунликка етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар