Миллиардер Билл Гейтс "суперсигир" лойиҳаси учун 40 миллион $ ажратди

  • 31-01-2018, 06:30
  • 1 018
  • Дунё
  • Миллиардер Билл Гейтс "суперсигир" лойиҳаси учун 40 миллион $ ажратди
    "Идеал" сигир оддий соғин сигирдан фарқли ўлароқ 4 баробар кўп сут беради, деб ёзди Sputnik. uz нашри.

    Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс "суперсигир" яратишлари учун 40 миллион доллар пул сарфламоқда.

    Ушбу буюртма генетик тадқиқотлар ва уй жониворлари учун вакциналар яратиш билан шуғулланувчи GALVmed нотижорат ташкилотига берилган.

    "Суперсигир" лойиҳаси устида Шотланиядаги Эдинбург университети мутахассислари шуғулланишади. Сигирларнинг чидамлилиги ва улардан олинадиган сут миқдорини ошириш учун йирик шохдор жониворларнинг африка ва европа зотларини "бирлаштириш" керак бўлади.

    "Бу ишнинг самараси жуда юқори. Ҳаётининг давомийлиги ҳозирги сигирларникидек бўлган, аммо улардан тўрт баробар кўп сут берадиган сигирни вужудга келтиришимиз мумкин", — деб баёнот қилган Гейт.

    Эслатиб ўтамиз, Microsoft асосчиси бундан олдинроқ сунъий уруғлантириш йўли орқали сигир яратиш таклифини киритган эди.

    Миллиардер Гейтс тез-тез хайрия ва илмий лойиҳаларга пул ажратиб туради. Forbes журнали маълумотларига кўра, унинг бойлиги 92 миллиард долларга етган.

    » » Миллиардер Билл Гейтс "суперсигир" лойиҳаси учун 40 миллион $ ажратди