Шерлар чангалида қолган филчага буйволлар ёрдамга келди (видео)

  • 31 январь 2018, 11:00
  • 4 367
  • Дунё
  • Шерлар чангалида қолган филчага буйволлар ёрдамга келди (видео)
    ЖАРдаги Крюгер миллий боғига ташриф буюрганлар шерлар тўдаси чангалида қолган филчанинг буйволлар томондан қутқарилишини видеога олишди. Ролик Kruger Sightings YouTube-каналида жойлаштирилган.

    Видео муаллифи Жилл Мэтьюзнинг айтишича, шерлар филча сув ичаётганда унга ташланиб, уни ерга қулатишган. Аксига олиб филчанинг онаси ҳам яқин атрофда бўлмаган. Бироқ филча яккалатиб қўйилмаган, унга буйволлар тўдаси ёрдамга ошиққан.

    Буйволлар йиртқичларга яқинлашгач, уларга ҳужум қилган. Натижада шерлар ўлжасини ташлаб, ҳар томонга қоча бошлаган. Филча, кўринишича, оғир жароҳатлар олмаган, чунки ўрнидан кўтарилиб, нарига қочиб кетган.

    Мэтьюзнинг айтишича, воқеа филча учун барибир аянчли тугаган. Шерлар ўз ўлжасини осонликча ташлаб кетишни истамай, “ҳимоячилар” йўқлигидан фойдаланиб филчага яна ҳужум қилган. “Охир-оқибат филчани 15-18 та шердан иборат тўда тутиб олган. Кўринишича, бу гал филча йиртқичлар чангалидан қутулиб қололмаган”, деб айтган Мэтьюз.

    Фикрлар

    » » Шерлар чангалида қолган филчага буйволлар ёрдамга келди (видео)