
АҚШ президенти Дональд Трамп аввалги президент Барак Обаманинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш ҳақидаги буйруғини бекор қилди.
Гуантанамо қамоқхонасига 2002 йилда АҚШ президенти кичик Жорж Буш маъмурияти томонидан асос солинган эди. Бу ерда Қўшма Штатлар томонидан террористик ҳаракатларда айбланаётган инсонлар сақланиб келинади.
АҚШ собиқ презинети Барак Обама эса ўз фаолияти давомида қамоқхонани бир йил ичида ёпиш ҳақидаги қарорни имзолаган ва АҚШ Конгресси қаршилигига учраган.
Трамп эса ўзининг сайловолди кампаниялари чоғида турмани ёпмаслик ва ундаги терроризмга қайтиши мумкин бўлган маҳсубларни озодликка чиқармасликка ваъда берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар