12:22 / 01.02.2018
4 820

АҚШда турар жой биноси устига вертолёт қулади (Видео)

АҚШда турар жой биноси устига вертолёт қулади (Видео)
АҚШнинг Калифорния штатидаги Ньюпорт-Бич шаҳридаги турар жой биноси устига вертолёт қулади, деб хабар берди Даракчи нашри.

Ҳалокат оқибатида уч киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Улардан 4 нафари вертолёт бортида, бир киши эса воқеа юз берган жойда бўлган. Ҳозирча уларнинг қайси бири тирик қолганлиги номаълум. Икки киши травматология марказига етказилган. Айни пайтда воқеага ойдинлик киритилмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, вертолёт 2003 йилда Robinson Helicopter Co компанияси томонидан ясалган. У дунёдаги фуқаролик вертолётларининг энг машҳури ҳисобланади. Енгил ва арзон вертолётлардан асосан парвоз қилишни ўргатувчи мактаблар, полиция бўлинмалари, экскурсия компаниялари, фермерлар ва ҳаваскор учувчилар фойдаланишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда турар жой биноси устига вертолёт қулади (Видео)