
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган тўй учун оғирлиги 150 килограмм келувчи ҳашаматли торт тайёрланди, деб хабар бермоқда Kun.uz
Youtube’да эълон қилинган видеода жуда катта оқ-пушти рангдаги тортни кўриш мумкин, уни махсус тагликда бирданига олти официант олиб кирган. Тортнинг оғирлиги 150 килограмм келади, баландлиги эса таглик билан қўшиб ҳисоблаганда – тахминан 2,5 метр. Бундай қандолат шедеври ўн қаватдан иборат.
[media=https://youtu.be/m7NSHQgheSA]
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Чимкентда маҳаллий олигарх Серикжан Сейтжановнинг набираси – Амиржон ҳамда қозоғистонлик тадбиркор, Қозоғистон президентининг қариндоши Қайрат Сотиболдининг қизи – Аружаннинг тўйи учун 179 минг долларлик торт тайёрлангани хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар