23:00 / 01.02.2018
6 200

Рамзон Қодиров ҳижоб ва ҳижобсиз мусулмон аёллари ҳақида

Рамзон Қодиров ҳижоб ва ҳижобсиз мусулмон аёллари ҳақида
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров "1 февраль - Халқаро ҳижоб куни"да ҳижоб киймаса-да, "камтарлик, ор-номус ва одоб" тимсоли бўлган кўп аёлларни билиши ҳақида сўзлади.

"Бугун Халқаро ҳижоб куни. Ҳижоб мусулмон аёллари учун эътиқод ва ҳалоллик рамзи. Менинг оиламда барча аёллар ҳижобда. Бу уларнинг танлови, ҳеч кимга бундай мажбурият юкланмаган. Зеро бугун ор-номус, камтарлик ва ҳалоллик ҳақида гапириб, эртага уни инкор этиб бўлмайди, ахир — бу иккиюзламачилик бўлади. Шунинг учун танлов онгли равишда амалга оширилиши керак", - деб ёзади у.

Қодиров барча динларда аёл киши бошини ёпиб юриши кераклиги айтилганлигини таъкидлаган. У замонлар ўзгараётгани ва кимлардир диний қоидаларга риоя қилмай қўяётгани, аммо Чеченистонда жуда кўп аёллар Қуръон қоидаларига риоя қилишини қайд этган.

"Шундай бўлса-да, мен камтарлик, ор-номус ва одоб тимсоли бўлган кўплаб рўмолсиз аёлларни ҳам биламан", - дея қўшимча қилган у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзон Қодиров ҳижоб ва ҳижобсиз мусулмон аёллари ҳақида