
Хитойдаги ҳайвонот боғларидан бирининг ходимлари омма олдида кичкина кучукчани илонга овқат сифатида берди ва боғга ташриф буюрганларни ҳайратда қолдирди, деб ёзмоқда Daryo.uz.
Ҳодиса Хитойнинг Пиндиншан шаҳрида юз берган. Гувоҳлар ҳодиса акс этган сурат ва видеоларни Weibo ижтимоий тармоғида тарқатган ва бу фойдаланувчиларни жумбушга келтирган.
Ҳодисага ҳайвонларни ҳимоя қилувчи жамият эътибор қаратган ва Хитойда ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича қонунга эҳтиёж борлигини таъкидлаган.
Ҳайвонот боғи маъмурияти илонларни овқатлантириш учун «учинчи шахслар» жавоб беришини маълум қилган. Шу билан бирга, юзага келган вазиятдан сўнг кучукчаларни илонларга овқат сифатида бериш тўхтатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар