10:01 / 04.02.2018
5 565

Сурияда Су-25 самолётининг уриб туширилиши жараёни (видео)

Сурияда Су-25 самолётининг уриб туширилиши жараёни (видео)
“Ҳайат таҳрир аш-Шом” гуруҳи (аввалги “Жибҳат ан-Нусра”) 3 февралда Сурияда Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда экстремистлар ахборот фаоллигини мониторинг қилувчи SITE сайти маълум қилди, деб ёзади Кун нашри.

Шундай маълумотлар Al-Arabiya телеканалида ҳам пайдо бўлган. Бироқ бу маълумот ҳақиқийлигининг ҳеч қандай исботи келтирилмаган.


Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий самолёти 3 февралда Идлиб вилоятида уриб туширилган. Учувчи катапульта қилишга улгурган, бироқ жангарилар билан жангда ҳалок бўлган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, учувчининг исми Роман Филиппов бўлган. Россия мудофаа вазирлигида айтилишича, самолёт зенит-ракета мажмуасидан уриб туширилган. Кейинроқ Россия авиацияси ракета отилган ҳудудга жавоб зарбаси берган. Бунинг оқибатида 30 дан кўпроқ жангари йўқ қилинган.

АҚШ ушбу воқеадан кейин Суриядаги иттифоқдошларини бундай қурол билан таъминланмаслигини айтишга тушган.

Россия мудофаа вазирлигида Пентагон томондан АҚШнинг Суриядаги иттифоқдош тузилмаларга замонавий қуролнинг назоратсиз етказилиши Туркия томондан Идлибда амалиёт ўтказилишига сабаб бўлгани айтилган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, “АҚШнинг Суриядаги бундай масъулиятсиз ҳаракатлари вазиятни тинчлик билан ҳал қилиш жараёнига путур етказади ва Сурияаро музокараларга тўсқинлик қилади”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда Су-25 самолётининг уриб туширилиши жараёни (видео)