Озарбойжон президенти Илҳом Алиев озарбойжон халқи Арманистон пойтахти Ереванни ўзига “қайтиб олиши” кераклигини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигининг хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.
“Ереван бизнинг тарихий ер ҳисобланади ва биз, озарбойжонликлар бу ерларни қайтаришимиз керак. Бу бизнинг сиёсий ва стратегик мақсад. Биз унга секин-аста яқинлашишимиз керак”, деб айтган Алиев “Йени Азербайжан” (Янги Озарбойжон) партиясининг 6-қурултойида.
Алиев йиғилганларни “ўз тарихий ерларини унутмасликка” чақирган.
“Келгусида бу фаолиятимизнинг йўналишларидан бири бўлиши лозим. Бизнинг тарихий ерлар – Иреван хонлиги, Загазур, Гайче, буни ёшларимиз ҳам, бутун дунё ҳам билиши керак”, деб қўшимча қилган Алиев.
20-аср бошида Ереванда деярли тенг миқдорда арманлар ва озарлар яшаган.
Озарбойжон ва Арманистон ўртасида анча йиллардан бери Тоғли Қорабоғ учун зиддият давом этиб келади.
Озарбойжонда 11 апрелда президент сайловлари бўлиб ўтади. Алиев ўз партиясидан сайловларга номзод сифатида тақдим қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...