Туркиянинг қидирув-қутқарув сув ости кемаси денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган йўловчи самолётини топди. Топилган самолёт моторидан ташқари деярли шикастланмаган.
Воқеа 65 йил аввал Туркиянинг Қизилада ороли яқинида юз берган. Фалокатга Air France авиакомпаниясининг Париждан Теҳронга тунги рейс амалга ошираётган самолёти учраган.
Ўшанда 32 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси омон қолган, 4 киши ҳалок бўлган. Самолёт сардори техник носозлик сабабли фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган. Сардорга зулмат тунда ҳозирда ҳам фалоият юритадиган маёқнинг чироқлари мўлжал бўлиб хизмат қилган. Қизиғи, йўловчиларнинг ҳаётини сақлаб қолган маёқ француз архитектори томондан қурилган бўлган.
Сув ости кемаси самолётни замонавий қурилмалар ёрдамида 250 метрга яқин чуқурликда аниқлаган. Таъкидланишича, ушбу қурилмалар 3000 метргача чуқурликдаги объектларни аниқлай олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи