
Жанубий Африка республикасида оч шерлар браконьерликда гумон қилинган эркакни еб қўйишди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Полициянинг маълумот беришича, 12 февраль куни Крюгер Миллий паркида ўт-ўланлар устидан одам жасади қолдиқлари топилган. Сўнгги йилларда бу ерда браконьерлик жуда кучайган.Афтидан эркак ов қилиш мақсадида қўриқхонага келган.
Шерлар эркакни бутунлай еб, фақат боши ва ички аъзоларини қолдирган. Жасад қолдиқлари ёнидан ўқланган қурол топилган. Полиция ҳалок бўлган одамнинг шахсини аниқламоқда.
ЖАРда браконьерлар тез-тез шерларни ов қилишади. Шернинг баъзи тана аъзолари анъанавий табобатда дори-дармон сифатида ишлатилади. Овчилар каркидонларни ҳам тинч қўйишмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар