
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Хитойнинг CCTV телеканалига интервью берди, деб ёзади Кун нашри.
Назарбоев суҳбат чоғида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда “Нурли Жол” ва “Бир камар, бир йўл” дастурлари доирасида икки томонлама ўзаро ҳаракатлар борасидаги саволларга жавоб берган.
Назарбоев Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги устувор вазифалари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг келгуси ривожланиши борасидаги қарашлари ҳақида сўзлаб берган.
Бундан ташқари, Назарбоев террорчиликка қарши курашиш соҳасида давлатларо шерикликни мустаҳкамлаш ва минтақада барқарорликни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаб ўтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар