Олмаоталик 10 ёшли Абай Тожибой Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғиллари Аҳмад ва Адам Қодировдан ММА камарларини тортиб олиш учун уларни жангга чорлади.
Боланинг отаси Алматнинг айтишича, Абай дастлаб кикбоксинг билан шуғулланган. Аралаш яккакураш санъати билан эса Қодировнинг ўғилларини жангга чорлашга қарор қилгандан кейин қизиқа бошлаган.
“У кикбоксинг билан 8 ёшидан бошлаб шуғулланади. У ўшанда тенгқурлари орасида чемпион бўлган, 2 йилдан кейин эса 10 ёшли болалар ўртасида шаҳар чемпиони бўлган. Бир йил аввал “Ахмат” клубининг лигасида Қодировнинг фарзандлари ММАда ўн ёшлилар учун ягона профессионал камарни қўлга киритишган жанглар бўлиб ўтди. Абай шундан кейин уларни жангга чорлаш истаги билан ёна бошлади. Биз ўшанда бунга рухсат бермадик, чунки унда кураш малакалари йўқ эди. Шундан кейин у кураш билан шуғуллана бошлади ва энди жанг қилишга тайёр”, деб айтмоқда боланинг отаси Алмат.
[media=https://youtu.be/DYfwF3oZWNU]
Агар Қодировнинг фарзандлари розилик беришса, жанг ММА қоидалари бўйича ўтказилмоқчи. Таъкидланишича, Қодировнинг ўғиллари Аҳмад (10 ёш) ва Адам (9 ёш) Абайга ёш бўйича ҳам, вазн тоифаси бўйича ҳам мос келадилар.
“Улардан қайси бири рози бўлиши аҳамиятсиз, муҳими камарни қўлга киритиш. Фикримча, Абай жангга чорлашга ҳақли. Ҳозир биз Олмаотада яшаймиз ва ММА бўйича машқ қиламиз. Абай билан бир нечта мураббий ишлайди”, деб айтди боланинг отаси. Унинг ўзи ҳам спортчи бўлган, ҳозирда кураш бўйича мураббий сифатида фаолият олиб боради.
“Ёш бола профессионал жангга чақираётгани биринчи марта юз бераётган бўлса керак. Уларнинг ҳаммаси ҳозир бола. Бироқ учалови учун ҳам бу ривожланиш ва машқ қилиш учун туртки бўлади, шу сабабли биз ўғлимизга буни тақиқламаймиз. Бизда Қодиров билан ҳеч қандай алоқа йўқ, шу сабабли буни оммавий тарзда эълон қилишга қарор қилдик. Бу Абайнинг истаги. У болаларча фикр юритади: “Қодиров адолатли, мағрур одам, у ўз ўғилларига “бош тортманглар” дейди ва улар жангни қабул қиладилар”, деб таъкидлаб ўтди Алмат.
“У жаҳон чемпиони бўлишни истайди. У Конор МакГрегор, Геннадий Головкин мухлиси, Ҳабиб Нурмагомедовни жуда ҳурмат қилади. Бу унинг орзуси, у жуда тиришқоқ”, деб қўшимча қилди Алмат. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”