date
views 6 046

Флоридада улкан аллигатор гольфчиларни ҳайратга солди (видео)

Флоридада улкан аллигатор гольфчиларни ҳайратга солди (видео)
Американинг Флорида штатида узунлиги 4,5 метр бўлган аллигатор гольф майдонида сайр қилиб, одамларни даҳшатга солди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Американинг Флорида штатидаги Пальметто шаҳрида гольф майдони ходими аллигаторнинг майдон бўйлаб, сайр қилишини ВИДЕОга олди. Кадрда аллигаторнинг хотиржам равишда ўтлар устида сайр қилиб юрганини кўриш мумкин.

Шуниси қизиққи, аллигаторнинг ортидан бир тўда қузғунлар қўрқмай эргашган.

Нашрнинг маълум қилишича, Америка аллигаторларининг узунлиги аксарият ҳолларда 3,5 метрдан ошмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флоридада улкан аллигатор гольфчиларни ҳайратга солди (видео)