
Шанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда ўқ отишни зудлик билан тўхтатишни кўзда тутувчи 2401-сонли резолюцияни бир овоздан қабул қилди.
Кенгаш аъзолари низолашаётган томонлардан Сурия бўйлаб ўқ отишни камида 30 кунга тўхтатишни талаб этди, бу танаффус аҳолига гуманитар ёрдам етказиш ҳамда касаллар ва ярадорларни эвакуация қилишга имкон беради.
Таъкидланишича, 5,6 миллион сурияликка зудлик билан гуманитар ёрдам етказилиши зарур. Улардан 3 миллиони етиб бориш қийин жойларда ёки қамал ҳолатида яшамоқда.
Резолюцияда низолашаётган томонлардан халқаро гуманитар ҳуқуқ принципларига риоя этиш ҳамда тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасалари хавфсизлигини таъминлаш талаб қилинган.
Ўқ отишни тўхтатиш режими ИШИД, “Ал-Қоида”, “Ан-Нусра” жабҳаси ва бошқа террор гуруҳларига қарши ўтказилаётган ҳарбий операцияларга татбиқ этилмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар