Россия пайшанба куни кечқурун БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурияда 30 кунлик тинчликка эришиш тўғрисидаги қабул қилинган резолюцияни блокировка қилди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Швеция ва Қувайт томонидан таклиф қилинган лойиҳани «нореалистик» дея атади. Бу ҳақда Tnews.uz сайти хабар берди.
Резолюция лойиҳаси бундан аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров томонидан танқид қилинган эди, унинг айтишича, тинчликка эришиш Москва томонидан террорчи дея айтиладиган гуруҳларга нисбатан жорий қилиниши керак эмас.
Улар орасида Сурия президенти Башар Асад режимининг Шарқий Гутадаги рақиблари ҳам бор. Айнан мана шу қуролли муҳолифат назоратидаги анклавга ҳаводан зарба берилиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши чақирилишига сабаб бўлди. Сурия муҳолифати ва халқаро гуманитар ташкилотлар бомба ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан кўплаб қурбонлар бўлганини айтишади.
АҚШ Давлат департаменти вакили Хизер Нойерт Шарқий Гутадаги қон тўкилишларига масъулиятни Москвага юклади. «Агарда Россия Сурия режимини қўллаб-қувватламаганда эди, ўлим ва вайронагарчиликлар бу даражада бўлмасди» –деди у.
Шу билан бирга Ғарб мамлакатларининг вакиллари тез орада Сурия армияси Шарқий Гутага бостириб киришидан ташвишга тушмоқда, бу ўз навбатида янгидан янги қурбонларга сабаб бўлиши мумкин. Суриянинг БМТдаги элчиси шу каби режа Асадда мавжудлигини тасдиқлади. Унинг баёнот беришича, Шарқий Гута «иккинчи Алеппо» бўлади. Бу борада у ҳукумат кучлари томонидан 2016 йил декабрида Алеппонинг эгаллаб олинганини назарда тутди, ўшанда тинч аҳоли вакилларидан қурбонлар ҳам қайд қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди