2 минг сом номиналли эсдалик банкнотаси Марказий ва Шарқий Европа, шунингдек МДҲ мамлакатлари орасида ўтказилган "2018 йилнинг энг яхши минтақавий банкнотаси" нуфузли халқаро танловининг ғолиби бўлди. Бу ҳақида Кун нашрида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, энг яхши минтақавий банкнота танлови ҳар йили ўтказиладиган High Security Printing халқаро конференцияси доирасида ўтказилган. У 2018 йилнинг 19-21 февраль кунлари Варшава (Польша) шаҳрида бўлиб ўтди.
High Security Printing — бу банкнота ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни ишлаб чиқиш, босмадан чиқариш, уларнинг ҳимоявий элементлари масалаларига бағишланган энг йирик минтақавий конференция.
Энг юқори мукофотга шунингдек Россиянинг 200 ва 2 минг рубль номиналли банкоталари, Арманистоннинг 500 драм номиналли эсдалик банкнотаси, Польшанинг 500 злотий номиналли эсдалик банкнотаси ҳамда Грузиянинг 5 лари номиналли банкнотаси даъвогарлик қилди.
"Йилнинг энг яхши минтақавий банкнотаси" мукофоти дизайн, бадиий безак контекстида замонавий ҳимоя элементларидан фойдаланиш, шу билан бирга, банкнотанинг технологик таъминоти ва ҳимояси бўйича эришилган юксак ютуқлар учун топширилади. Бунда маданий мероснинг акс этиши, шунингдек дизайннинг долзарблиги ва эмитент-мамлакат рамзларига алоҳида эътибор қаратилади", - дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, Қирғизистоннинг 2 минг сомлик эсдалик банкнотаси 2017 йилнинг 17 ноябрида ишлаб чиқарилган ва бир неча саналарга бағишланган - Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллиги, Миллий банк ташкил бўлгани ва миллий валютанинг жорий қилинишига. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»